Россияда COVID-19 бўйича сўнгги уч ойдаги энг юқори кўрсаткич қайд этилди

A A A
Россияда COVID-19 бўйича сўнгги уч ойдаги энг юқори кўрсаткич қайд этилди

Россияда сўнгги суткада 7212  кишида коронавирус аниқланди, деб хабар бермоқда Коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб. Бу 28 июндан буён кузатилган энг юқори кўрсаткич. Шу куни 7658 кишида коронавирус аниқланган.

Россияда касалланишлар сони ортиб бормоқда. 23 сентябрь куни 6431 кишида, 24 сентябрда эса 6595 кишида COVID-19’ қайд этилганди.

Сўнгги суткада энг кўп касалланиш ҳолати Москва шаҳрида қайд этилган — 1560 киши. Бу бир кун аввалги кўрсаткичдан 510 нафарга кўп. Москва ҳукумати кексаларни уйда қолишга, иш берувчиларни эса ходимларини масофадан ишлашга ўтказишга чақирган. Шунингдек, Санкт-Петербург (224), Москва (208 киши) ва Ростов (187) вилоятлари ҳам касаллик тарқалиши бўйича етакчилик қилмоқда. Шу вақт давомида мамлакатда 108 киши COVID-19’дан вафот этган, 4317 нафари соғайган.

Россияда коронавирус қайд этилганларнинг умумий сони 1 136 048 нафарга етди. Бутун пандемия давомида беморларнинг 20 058 нафари COVID-19 қурбони бўлган, 934 146 нафари соғайган.

Мамлакатда коронавирусни аниқлаш бўйича сўнгги суткада 374 мингта,  умумий ҳисобда эса 44,3 миллионта тест ўтказилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!