Россияда бутун бошли шифохона коронавирусга чалинган бўлиши мумкин

Россияда бутун бошли шифохона коронавирусга чалинган бўлиши мумкин

6 апрель куни карантиндан ўтган Уфа шаҳридаги Республика клиник шифохонаси шифокорлари ва 170 нафар беморда коронавирусга чалинганликда шубҳаланмоқда. Бу ҳақда журналистларга Бошқирдистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Максим Забелин маълум қилди.

"Бемор ва шифокорларнинг аксарияти коронавирусга чалинган бўлиши мумкин. Бизда 170 та натижа мавжуд ва улар қайта текширилиши ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш бўйича Федерал хизматга объектив баҳо билан юборилиши керак", — дея таъкидлади Забелин.

Унинг сўзларига кўра, шифохонада коронавирус инфекциясини ташхислашнинг бошланғич босқичи тўлиқ якунланди. Вирусли пневмония ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар белгилари бўлган беморлар бошқа тиббий муассасаларга ўтказилди. Салбий тестлари бўлган беморлар 14 кун давомида яшаш жойида хавфсиз ҳолатга келтирилиб, тиббий назорат остида бўлишади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!