Россияда бир суткада 216 нафар бемор вирусдан вафот этди

Россияда бир суткада 216 нафар бемор вирусдан вафот этди

Россияда 1 июль ҳолатига кўра, коронавирусга чалиниш бўйича 6556 та янги ҳолат қайд этилди, деб хабар бермоқда Meduza коронавирусга қарши кураш тезкор штаб берган маълумотга таяниб.

Бир кун аввал сутка давомида 6693 киши коронавирусга чалингани хабар қилинганди. Мамлакатда умумий ҳисобда 654 405 кишида коронавирус қайд этилган.

Касалланганлар сони бўйича Москва шаҳри (611 киши), Москва вилояти (301 киши), Санкт-Петербург (262 киши), Ханти-Мансиск автоном округи (261 киши) етакчилик қилмоқда.

Сўнгги суткада COVID-19 беморларининг 216 нафари вафот этган. Эпидемия бошланганидан буён Россия 9 536 киши вирус қурбони бўлган.

Тузалганларнинг умумий сони эса 422 931 кишини ташкил қилмоқда, сўнгги суткада беморларнинг 10 281 нафари соғайиб, касалхонадан жавоб берилган.

Мамлакатда коронавирусни аниқлаш бўйича сутка давомида 289,7 мингта, умумий ҳисобда эса 19,8 миллионта тест ўтказилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!