Россияда айрим турдаги маҳсулотларнинг параллел импорти қонунийлаштирилди. Медведев эса бу атамани Россия учун "ҳақоратомуз" деб атади

Россияда айрим турдаги маҳсулотларнинг параллел импорти қонунийлаштирилди. Медведев эса бу атамани Россия учун "ҳақоратомуз" деб атади

Россия Федерацияси ҳукумати айрим турдаги маҳсулотларнинг параллел импортини қонунийлаштирди. Бу ҳақда Россия бош вазири Михаил Мишустин маълум қилди, дея хабар беради ТАСС.

Параллел импорт — интеллектуал мулк ҳисобланувчи технологияларни Россия ҳудудига муаллифлик ҳуқуқи эгасининг розилигисиз олиб кириш.

"Механизмдан мақсад интеллектуал фаолият натижаларини ўз ичига олган товарларга бўлган импорт талабни ўрнини босишдан иборат. Ҳозиргача уларни мамлакатимиз ҳудудида муаллифлик ҳуқуқи эгасининг рухсатисиз сотиш мумкин эмас эди”, — деб таъкидлади Мишустин Россия иқтисодиётининг санкциялар остида барқарорлигини ошириш бўйича ҳукумат комиссияси президиуми йиғилишида.

Россия Федерациясига параллел импортнинг бир қисми сифатида импорт қилиниши мумкин бўлган маҳсулотлар рўйхати Саноат ва савдо вазирлиги томонидан тасдиқланади, деди ҳукумат раҳбари.

Медведев эса "импорт ўрнини босиш" атамасини Россия учун камситиш деб атади.

"Импорт ўрнини босиш"... Дарҳақиқат, бу унчалик муносиб атама эмас, биз учун бироз ҳақоратли. Айниқса, қандайдир кераксиз нарсалар ҳақида гап кетганда буни чуқурроқ англаш мумкин. Аммо, гап юқори технологиялар ҳақида кетганда, бунга чидаш мумкин", — деди Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари. У "импорт ўрнини босиш" ибораси ўрнига "технологик суверенитет" атамаси қўлланишини таклиф қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!