Россияда автомобилларига ёқилғи қуяётган финлар давлатга хиёнатда айбланмоқда

Россияда автомобилларига ёқилғи қуяётган финлар давлатга хиёнатда айбланмоқда

Yle телеканали маълумотларига кўра, мамлакатнинг кўплаб фуқаролари яқинлари билан учрашиш ва бензин сотиб олиш учун Россия Федерациясининг энг яқин шаҳарларига боришда давом этмоқда.

Материалда қайд этилишича, айрим финлар “ёнилғи туризми”ни қоралайди ва улар “Путинни молиялаштиришга” қарши. Шу билан бирга, танқидчиларнинг ўзлари Финляндияда бензин анча қиммат эканлигини тан олишади, бунинг учун Россияга саёҳатлар зарурий чорадир. Автомобил эгаларининг фикрига кўра, Россия ёқилғи қуйиш шохобчаларида ёқилғи ҳисобига ойлик тежаш учта машина учун 240 еврога этади.

Аввалроқ Финляндия расмийлари жорий қишда электр қуввати тақчиллиги туфайли дўконлар кун давомида бир неча соатга ёпилиши кераклигини истисно этмаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!