Россияда автобус ва микроавтобус тўқнашди: 4 киши ҳалок бўлди

Россияда автобус ва микроавтобус тўқнашди: 4 киши ҳалок бўлди

Новосибирск вилоятида автобус ва Toyota Noah микроавтобуси иштирокида автофалокат содир бўлди. Фожиа оқибатида тўрт киши ҳаётдан кўз юмди.

Ички ишлар вазирлигининг вилоят бўйича бош бошқармаси хабарига кўра, микроавтобус ҳайдовчиси ҳозирча номаълум сабаб билан қарама-қарши йўналишга чиқиб, Томскдан Барнаулга кетаётган йўловчи автобусига урилиб кетган.

Микроавтобусдан тўрт киши ҳалок бўлди. Улар 52 ёшли ҳайдовчи, 9 ёшли қиз, 4 ёшли бола ва ҳозирда шахси аниқланаётган аёл. Яна икки йўловчи жароҳат олди.

Йўловчи автобусида ҳеч ким тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаган. Ҳозир барча ҳолатларга аниқлик киритилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!