Россияда 2020 йилнинг биринчи ярми тарихдаги энг иссиқ йил бўлди

Россияда 2020 йилнинг биринчи ярми тарихдаги энг иссиқ йил бўлди

Россия Гидрометеорология марказининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи ярми 1891 йилдан бери Россиядаги метеорологик кузатувларнинг бутун даври учун энг иссиғи бўлди.

Марказ илмий раҳбари Роман Вильфанднинг сўзларига кўра, ушбу ярим йиллик ўртача ҳарорат 130 йиллик тадқиқотлар давомида қайд этилган кўрсаткичлардан ошиб кетган.

Хусусан, январнинг ўртача ҳарорати меъёрий кўрсаткичлардан 10-11 даража кўтарилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!