Россия “Ягодино” назорат-ўтказиш пунктидаги ёнилғи қуйиш шохобчаси ва поездга дронлар билан зарба берди
Украина оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида кучли ёнғин рўй берган. Унинг атрофида турган юк машиналари ёниб кетган. “Суспильне” нашри маълумотига кўра, икки ҳайдовчи жароҳат олган. Шунингдек, супермаркет биноси шикастланган. “Ягодино” – Украина ва Полша ўртасидаги муҳим автомобил ўтиш нуқталаридан бири ҳисобланади.
Бундан ташқари, Россия армияси Полша билан чегарадан икки километр масофадаги йўловчи поезд локомотивига ҳам зарба берган. Украина Темирйўллари матбуот хизматининг хабар қилишича, поезд бригадаси зарба хавфи ҳақида огоҳлантирилганди, шунинг учун қурбонлар бўлмаган.
Украина Темирйўллари раҳбари Олександр Персовскийнинг таъкидлашича, Россия қўшинлари иккинчи кундирки темирйўл