Россия Хитойга рекорд даражадаги олтин етказиб берди

Россия Хитойга рекорд даражадаги олтин етказиб берди

Ўтган йилнинг октябрь ойига нисбатан Россия Хитойга олтин етказиб беришни икки баравар оширди. Ўтган ой Москва Пекинга 2 тоннадан ортиқ олтинни 124 миллион долларга сотди, бу олти йиллик рекорддир. Олтин айланмасининг ўсишига коронавирус чекловлари даврида тўпланган захиралар сабаб бўлди, дея тушунтирди эксперт.

Россия Хитойга олтин сотишни оширди. Шу йилнинг октябрь ойида Москва Пекинга табиий шаклда 2,16 тонна етказиб берди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар кўпдир. Бу ҳақда Хитой бош божхона бошқармаси маълумотларига таяниб, "РБК" хабар бермоқда. Гап олтиннинг ҳам хом, ҳам ярим тайёр шакллари ҳақида бормоқда.

Пул кўринишида етказиб бериш миқдори ҳам икки баробарга ошиб, 124,6 миллион долларга етди. Хитойнинг ойлик статистик маълумотларига кўра, бу камида 2016 йилдан буён энг йирик олтин етказиб беришдир.

Масалан, худди шу даврда (январь-октябрь) Швейцария Хитойга 26,5 миллиард доллар, Канадага 9,7 миллиард доллар, Жанубий Африкага 7,7 миллиард доллар, Австралияга 7,2 миллиард доллар, Гонконгга 2,5 миллиард доллар, Германияга 775 миллион доллар олтин жўнатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!