Россия Хитойга қувурлар орқали газ етказиб бериш ҳажмини 2,64 баробарга оширди

Россия Хитойга қувурлар орқали газ етказиб бериш ҳажмини 2,64 баробарга оширди

Россиядан Хитойга январ-октябр ойларида газ етказиш ҳажми 2,64 баробарга ошиб, қарийб 5,94 миллион тоннани ташкил қилмоқда. Бу ҳақида Хитой Бош божхона бошқармаси хабар бермоқда.

Етказиб берилган газнинг умумий суммаси $1,1 млрд ташкил қилиб, ўсиш 2,13 баробар миқдорида эканлиги маълум қилинди.

Хитойга энг асосий газ етказиб берувчи Туркманистон $5,38 млрд эвазига 19,79 млн тонна табиий газ экспорт қилиб биринчи ўринни қайд этган. Кейин Россия, Қозоғистон ($865,01 млн эвазига 3,73 млн тонна) учинчи, кейин Ўзбекистон ($601,27 млн эвазига 2,57 млн тонна) ва кучли бешликни Мянма якунлаб беради ($1,16 млрд 2,53 млн тонна газ учун).

Эълон қилинган ҳисоботга кўра, Хитойга январ-октябр ойларида сиқилган табиий газ етказиб бериш бўйича Австралия етакчи (25,7 млн тонна, $11,43 млрд), кейин АҚШ (7,03 млн тонна, $3,88 млрд), Малайзия (7,02 млн тонна, $3,05 млрд), Қатар (7 млн тонна, $3,21 млрд) ва Индонезия (4,16 млн тонна, $1,82 млрд).

Қайд этиб ўтиш жоиз, 2020 йилда Хитойнинг энг асосий табиий газ етказиб берувчиси 20,7 млн тонна билан Туркманистон бўлган, ва бу Хитойнинг умумий эҳтиёжининг 60%ни ташкил қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!