Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Патрушев Хитойга ташриф билан келди

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Патрушев Хитойга ташриф билан келди

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Хитойга келди, ташриф чоғида Москва ва Пекин ўртасида хавфсизлик соҳасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.

Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

“Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин ўртасидаги учрашувда эришилган келишувларни ишлаб чиқиш масалалари, шунингдек, хавфсизлик соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли мавзуларни муҳокама қилиш режалаштирилган”, — дейилади “Интерфакс” хабарида.

Аввалроқ Си Цзиньпин Хитой ва Россия ШҲТ, БРИКС ва бошқа кўп томонлама механизмларда мувофиқлаштиришни кучайтириши керак, деган фикрни билдирган эди. Москва ва Пекин ривожланаётган мамлакатлар манфаатларини биргаликда ҳимоя қилиши керак, деди у Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида Самарқандда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!