Россия хавфли қўшними? Рус депутати Литва мустақиллигини тан олмасликни илгари сурмоқда

Россия хавфли қўшними? Рус депутати Литва мустақиллигини тан олмасликни илгари сурмоқда

Литва ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис “Foreign Policy” нашрига берган интервьюсида Россия Федерацияси Давлат Думасига Литва мустақиллигини тан олишдан бош тортиш тўғрисидаги қонун лойиҳасидан қўрқишини айтди.

Давлат Думаси депутати Евгений Федоров парламент қуйи палатасига Литва Республикаси мустақиллигини тан олишни бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди. Газета.Ру билан суҳбатда сиёсатчи бундай қарор ҳуқуқий соҳада “тартибга солиш” ва “бутун дунё билан шаффоф алоқалар” ўрнатиш имконини беришини тушунтирди.

“Мен буни Литвага таҳдид, тўғридан-тўғри таҳдид деб атаган бўлардим ва биз бу таҳдидларнинг барчасига жиддий қараймиз, ҳатто [таклиф қилган] шахс Россия сиёсий доираларида сиёсий жиддийлиги билан танилган бўлмаса ҳам”, деди дипломат.

Унинг қўшимча қилишича, Россия “жуда хавфли” қўшни, шунинг учун ҳам Вилнюс “Москвадан келадиган ҳамма нарсага” катта эътибор қаратади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!