Россия хавфи: АҚШ Украинага ҳарбий ёрдамни кўпайтирди

Россия хавфи: АҚШ Украинага ҳарбий ёрдамни кўпайтирди

AҚШ Вакиллар палатасининг маблағ ажратиш бўйича қўмитаси қонун лойиҳасини маъқуллади, унга кўра 2022 молия йилида Украинага ҳарбий ёрдам 481,5 миллион долларни ташкил этади, бу жорий йилга нисбатан 28,5 миллионга кўпдир, деб хабар берди Aмерика элчихонаси матбуот хизмати.

Таъкидланишича, ушбу миқдордан 125 миллион доллар (2021 йилдагига нисбатан ўн миллион кўп) Украинага халқаро ёрдамни молиялаштириш моддаси бўйича хавфсизлик ёрдами учун ажратилади.

Бундан ташқари, қабул қилинган ҳужжат Пентагоннинг Украина хавфсизлигига кўмак ташаббуси (USAI) дастури доирасида 275 миллион доллар ажратишни назарда тутади.

Ва ниҳоят, элчихона Қўмита томонидан қабул қилинган қонун лойиҳасида Россиянинг "Шимолий оқим-2" газ қувури қурилиши тугаш хавфи тўғрисида қоидалар мавжудлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик конгрессмен-республикачилар Украинага ўлдирувчи қурол шаклида ҳарбий ёрдам юбориш талаби билан Оқ уйга мурожаат қилишганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!