Россия ва Саудия Арабистони С-400 мажмуасини етказиб беришга келишиб олди

Россия ва Саудия Арабистони С-400 мажмуасини етказиб беришга келишиб олди

Россия ва Саудия Арабистони С-400 “Триумф” зенит ракета тизимини етказиб бериш шартларини келишиб олди. Бу ҳақда РИА Новостига Ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизматнинг расмий вакили Мария Воробьёва маълум қилди.

Таъкидланишича, ушбу шартнома 2017 йилда имзоланган.

Мария Воробьёванинг сўзларига кўра, Россиянинг С-400 мажмуасига Яқин Шарқнинг яна бир неча мамлакати қизиқиш билдирмоқда.

С-400 "Триумф" - замонавий узоқ масофага мўлжалланган ҳаво мудофааси тизими ҳисобланади. У ҳаво кемалари, қанотли ва баллистик ракеталарни йўқ қилиш учун мўлжалланган. Шунингдек, ердаги нишонларни яксон қилиш учун қўлланиши мумкин.

Мажмуанинг зарба бериш масофаси 400 километрни ташкил қилади. Шунингдек, 30 км баландликдаги нишонларни йўқ қилишга қодир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!