Россия ва БАА товушдан тез учадиган бизнес-самолётни ишлаб чиқади

Россия ва БАА товушдан тез учадиган бизнес-самолётни ишлаб чиқади

Россия ва Бирлашган Араб Амирликлари товушдан тез учадиган йўловчи бизнес жетини ишлаб чиқиш ва яратиш билан шуғулланувчи қўшма корхона тузади. Бу ҳақда Россия савдо-саноат вазири Денис Мантуров маълум қилди, деб ёзади «РБК».

Россия томонидан лойиҳада Бирлашган авиасозлик корпорацияси ёки унинг шўъба корхоналаридан бири, БАА томонидан эса Mubadala фонди қатнашади.

Вазирнинг аниқлик киритишича, ҳозирча қўшма корхонада кимнинг улуши қанча бўлиши масаласи аниқлаштирилмаган.

Бизнес-самолёт икки хил — сиғими саккиз кишигача ва 30 кишигача бўлган версияда яратилади. Шу йил охиригача самолётнинг ташқи кўриниши ишлаб чиқилиши мумкин. «Асосий параметрлар эса менимча, 80 фоизга аниқлаштирилган: бу 1,5—1,8 Мах’га тенг тезлик. 1,8 Мах тезликда камида тўрт соат учиш мумкин», — деди Мантуров.

Товушдан тез учадиган бизнес-жетни яратиш бўйича тадқиқот ишлари Россияда 2017 йилдан буён давом этмоқда. 2019 йилда Мантуров бу ишлар 1,4 миллиард рублга тушганини айтган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!