Россия Ўзбекистонга 200 минг тонна шакар етказиб бериш учун квота сўради

Россия Ўзбекистонга 200 минг тонна шакар етказиб бериш учун квота сўради

7 март куни Тошкентда Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиялари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда Россия томон Ўзбекистонга 200 минг тонна шакар етказиб бериш учун квота сўради, деб хабар берди Sputnik.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевнинг айтишича, 2018 йилда Россия компаниялари Ўзбекистонга 193 минг тонна шакар етказиб берган. Бу йил эса Россиядан шакар сотиб олиш тўхтатилди ва Эрон, Покистон, Украина ва Беларусдан шакар сотиб олиш ҳажми эса ошган.

Олдин Россия Ўзбекистонга жуда кўп шакар етказиб берар эди, лекин ҳозир рақобат кучайган, нархларни бозорнинг ўзи белгиламоқда , дейди вазир.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон ва Россия муносабатлари тарихини ҳисобга олганда, Ўзбекистон бозорида россиялик ишлаб чиқарувчилар учун катта истиқболлар мавжуд.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!