Нашрнинг ёзишича, Москва ўз танкерларига қурол ўрната бошлади, бу эса Европа давлатларини санкцияга тушган нефт ва суюлтирилган табиий газ ташувчи кемаларни тутиб қолишдан қайтариши мумкин.
Россиянинг суюлтирилган табиий газ ташувчи асосий танкерларидан бири бўлмиш "Маршал Василевский" кемасининг капитан кўпригида иккита стационар қурол пайдо бўлгани кузатилди. Улар катта эҳтимол билан дронлардан ва кемага мажбуран чиқиш уринишларидан ҳимояланиш учун мўлжалланган.
Гаага стратегик тадқиқотлар марказининг мудофаа масалалари бўйича мутахассиси Патрик Болдер бу NATO учун огоҳлантириш эканини айтди: "Бизнинг кемаларимизга кемага мажбуран чиқиш уринишини қилманг, чунки бу уруш чиқариши мумкин", – деди у.
Разведка вакилининг таъкидлашича, "Маршал Василевский" каби кемаларнинг қуроллантирилиши Европа давлатларига "соя флотининг" исталган кемаси бортига чиқишга халақит бериши мумкин.
"Агар соядаги флот кемалари йирик калибрли пулемётлар билан жиҳозланиши мумкинлиги ҳақида маълумот тарқалса, ғарб давлатлари томонидан ўтказиладиган абордаж операциялари учун хавф-хатарларни баҳолаш тизими бутунлай ўзгаради…
Кимдир бундай кема бортига чиқиши эҳтимоли деярли нолга тенг бўлади. Вертолётда унга ҳеч ким яқинлашмайди. Агар Россиянинг мақсади шу бўлган бўлса, унга эришилди", — дейди Болдер.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Франция "соя флоти" танкерини қўлга олган эди.
Самарқанднинг “Динамо” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов бўйича келиб тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг ЖЧ-2026 1/16 финалидан ўрин олган Босния ва Герцеговинага (2:0) қарши баҳсдаги қизил карточкаси учун берилган бир ўйинлик дисквалификациясини вақтинча тўхтатди.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Мўжтаба Хоманаий АҚШ ва Исроилдан Али Хоманаий ҳамда бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди.
Агентликнинг ёзишича, Европа Иттифоқи Хитойга бўлган иқтисодий қарамликни камайтириш ва муҳим таъминот занжирларини диверсификация қилиш мақсадида норасмий равишда "бирдамлик воситаси" деб номланган янги молиявий механизмни ишлаб чиқмоқда.
Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.
Исроиллик кўчманчилар томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг Ал-Халил (Хеврон) ва Наблус ҳудудларида уюштирилган ҳужумлар оқибатида етти нафар фаластинлик жароҳат олди. Жабрланганлар орасида икки нафар бола, тўрт нафар аёл ва бир кекса эркак бор.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Украинага Россия инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш учун босим ўтказишга тайёрми ёки йўқми, деган саволга Оқ уй жавоб бериши кераклигини билдирди.