Россия Украинанинг ўлимини кутмоқда — вазир

Россия Украинанинг ўлимини кутмоқда — вазир

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Россия давлат сифатида Украинанинг "ўлими"ни кутмоқда, деб ҳисоблайди, аммо у буни кутмаслик кераклигини айтди.

"Россия узоқ вақт давомида қандай ўйнашни билади... У ҳар доим ниманидир кутади. Жаҳон миқёсида Россия давлат сифатида Украинанинг ўлимини кутмоқдалар. Биз бу ерда мутлақо очиқ бўлишимиз керак. Ва бу мақсад йўлида улар доимо ниманидир кутишмоқда. Украина, кейин бошқа мамлакатда ҳокимият ўзгариши ёки қандайдир иқтисодий инқироз. Бу ҳақиқатан ҳам уларнинг стратегияси. Aммо жавобимиз шундай, ўлимимизни кутиб ўтирманг", — деди Кулеба.

Унга кўра, Украина Ғарб дунёсида Осиё, Aфрика ва Лотин Aмерикаси билан жуда кучли ва чуқур алоқаларга эга мамлакат сифатида ривожланади. "Ҳуқуқий, сиёсий жиҳатдан биз Ғарб дунёсига тегишлимиз. Россия буни қабул қилиши лозим, шунда ўзига осон бўлади. Биз Украина учун мақбул шароитда тинчликка эришамиз", — деди вазир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!