Россия Украинанинг учта самолётини уриб туширди

Россия Украинанинг учта самолётини уриб туширди

Россиянинг тезкор-тактик ва армия авиацияси бир суткада учта қўмондонлик пунктига, Украина Қуролли кучларининг 104 та ишчи кучи ва ҳарбий техникаси тўпланган ҳудудига зарба берди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди, дея хабар беради ТАСС.

Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Змейний ороли яқинида Украинанинг Су-24 самолётини уриб туширди. Бундан ташқари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Николаев вилоятида ва Буюк Камишевахи туманида Украинанинг иккита Су-25 самолётини уриб туширди.

Конашенковга кўра, Россия қуруқликдаги қўшинларининг ракета қўшинлари ва артиллерияси бир кунда Украина Қуролли кучларининг 350 дан ортиқ нишонларига зарба берган.

Украинада “махсус ҳарбий операция” бошланганидан бери Россия Қуролли Кучлари Украина Қуролли Кучларининг 168 та самолёти, 889 та учувчисиз учиш аппарати, 3108 та танк ва зирҳли техникасини йўқ қилди, деган Мудофаа вазирлиги вакили.

Россия Мудофаа вазирлиги “махсус операция” давомида йўқотишлари миқдорини охирги марта 25 март куни эълон қилганди: 1351 нафар қурбон ва 3825 нафар ярадор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!