"Россия Украинага ҳарбий репарация тўлаши керак”

"Россия Украинага ҳарбий репарация тўлаши керак”

Польша президенти Анжей Дуда БМТ Бош ассамблеясининг 77- сессиясида сўзга чиқиб "Россия Украинага ҳарбий репарация тўлаши керак”, деди. Дуда ўзининг 28 дақиқа чўзилган маърузасини тўлиғича Украинага бағишлагани айтилмоқда.

"Россия Украинага ҳарбий репарация тўлаши керак. Тавон тўламасдан адолат бўлмайди", – деди Дуда. Украина ҳақида гапира туриб, Дуда Польшанинг Германиядан талаб қилаётган репарацияга ҳам ишора қилди. "Бу нафақат ҳозирги кунимизга тегишли, балки ўтмишнинг ҳал қилинмай қолган масалаларига ҳам тегишлидир", – деди у.

"Мен буни Иккинчи жаҳон урушининг даҳшатларини бошдан ўтказган Польша президенти сифатида айтаяпман. Иккинчи жаҳон урушида Полшанинг катта қисми вайрон бўлди, олти миллион фуқаросидан ажралган, уларнинг уч миллиони яҳудий миллатига мансуб польша фуқаролари эди", – деди Дуда.

Унинг айтишича, Польша Россияни халқаро ҳуқуқларни бузгани учун жавобгарликка тортиш мақсадида саъй-ҳаракатларни давом эттиришдан чарчамайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!