Россия Украина донини ўғирлаяптими?

Россия Украина донини ўғирлаяптими?

Уруш бошланганидан буён Россия Украинанинг 530 миллион долларлик ғалласини ноқонуний ўзлаштирилган. Бу ҳақда Associated Press ўтказган суриштирув натижасида сўз боради.

Журналистлар Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан 30 кема 50 рейс давомида ғалланинг Туркия, Сурия ва Ливанга олиб чиқилганини аниқлади.

Бунга мисол қилиб “Лаодикия” кемасининг маршрути келтирилган. Июль охирида у Ливаннинг Триполи портига борган;ўша пайтда бу давлат ҳукумати Украинанинг “Лаодикия” ўғирланган ғаллани ташиётгани ҳақидаги айбловларини рад этганди. Расмий баёнотда дон Ростов вилоятидаги Кавказ портидан ортилгани айтилганди. Аммо сунъий йўлдош тасвирлари аслида кема Қримдаги Феодосиядан йўлга чиққанини аниқлади. Ғалла яриморолга Мелитополдан олиб келинган, турли видеоларда Мелитополь ва Триполидаги ғалла қоплари ўхшашлиги кўриниб қолган.

AP маълумотларига кўра, контрабандага “Бирлашган кемасозлик компанияси” ҳам алоқадор. У ўзининг Crane Marine Contractor шўъба корхонаси орқали урушга уч ҳафта қолганда учта кема сотиб олган. Кейинчалик бу кемалар Қримдан Сурия ва Туркия портларига энг камида 17 марта қатнов амалга оширган.

Ғалланинг бошқа кемаларга ўтказилиши баъзан очиқ денгизнинг ўзида амалга оширилади. Масалан, Россия қирғоқларидан чиқиб кетган йирик кемадалар денгизда бошқа кичик кемалар билан учрашади ва уларга ортилган ғалла ортилади. Шундан кейин йирик кемалар донни Миср, Ливия, Ироқ ва Саудия Арабистони каби давлатларга олиб кетади.

Суриштирув муаллифлари турк ҳукумати ҳам контрабанда ғаллани олаётган бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

Украина дунёдаги энг йирик ғалла экспортёрлардан бири ҳисобланади. 2021 йилда у 12.4 миллиард долларга тенг дон сотган.

УЛАШИНГ:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!