Россия Тошкент вилоятидан помидор ва қалампир етказиб беришда чекловларни жорий қилди

Россия Тошкент вилоятидан помидор ва қалампир етказиб беришда чекловларни жорий қилди

Россия Тошкент вилоятидан помидор ва қалампир етказиб беришда чекловларни жорий қилди
Росселхознадзор 2021 йил 22 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Тошкент вилоятидан Россияга помидор ва қалампир маҳсулотларини олиб киришда вақтинчалик чекловларни жорий қилди.

Таъминотларнинг тўхтатилиши минтақадан келтирилган помидорларда Помидор жигарранг мева вируси (ТоБРФВ) ва Пепино мозаикаси вирусианиқлангани билан боғлиқлиги айтилмоқда.

Чекловлар ВИИ Халқаро ўсимликларни ҳимоя қилиш конвенсияси ва "Ўсимликлар карантини тўғрисида" 2014 йил 21 июлдаги 206-ФЗ-сонли Федерал қонуни асосида жорий этилгани маълум қилинган.

22-июлгача жўнатилган юкларни Россия ҳудудига фақат карантин фитосанитария экспертизасидан ўтганидан кейин олиб киришга рухсат берилади, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!