Россия ТИВ: " Швейцария "нейтрал давлат мақомини йўқотди"

Россия ТИВ: " Швейцария "нейтрал давлат мақомини йўқотди"

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Швейцариянинг "нейтрал давлат мақомини йўқотганини" таъкидлаб, рад этди.

"Швейцария Россияда Украина манфаатларини ҳимоя қила олмайди, чунки у Россия Федерациясига қарши санкцияларга қўшилди ва шу тариқа ўзининг нейтрал мақомини йўқотди", — деди Россия Ташқи ишлар вазирлиги ахборот ва матбуот департаменти директори ўринбосари Иван Нечаев.

Аввалроқ, Швейцария Россияда Украина манфаатларини ҳимоя қилишга тайёрлигини маълум қилганди

"Россиядаги ҳимоячи давлат мандатини Швейцария ўз зиммасига олишини Украина хоҳлади. Тегишли музокаралар якунланди", — деди Швейцария ТИВ матбуот котиби Пьер Ален Эльчингер.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!