Россия ТИВ: НАТО ҳаракатлари Арктикада ҳарбий ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин

Россия ТИВ: НАТО ҳаракатлари Арктикада ҳарбий ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин

Шимолий Атлантика альянсининг ҳаракатлари Арктика минтақасида ҳарбий характердаги воқеаларни келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Николай Корчунов маълум қилди.

"Барча Арктика давлатлари иштирокида мулоқотнинг йўқлиги тенденцияси табиий равишда можаро даражасини оширади ва минтақада ҳарбий ҳодисаларни келтириб чиқариши мумкин", деди Корчунов ТАСС агентлигига берган интервьюсида.

Унинг қайд этишича, НАТО ҳатто Россиянинг Хитой каби Арктикадан ташқари давлатлар билан иқтисодий ҳамкорлигидан альянснинг Арктикадаги иштирокини ошириш учун баҳона сифатида ишлатади.

Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия ва Хитойнинг Арктика минтақасида сиёсати фаоллашганини ҳисобга олган ҳолда альянс Арктикадаги ролини кучайтириши кераклигини айтган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!