Россия ТИВ: 2021 йилда Ўзбекистон Президентининг Россияга ташрифи кутилмоқда

Россия ТИВ: 2021 йилда Ўзбекистон Президентининг Россияга ташрифи кутилмоқда

Россия ташқи ишлар вазирлиги 2021 йилда Ўзбекистон президентининг Москвага ташрифини кутмоқда. Бу ҳақда Тошкентдаги халқаро конференцияда Россия ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Андрей Руденко маълум қилган.

«Биз бу йил бўлиши кутилаётган Ўзбекистон президентининг Россияга давлат ташрифига тайёргарлик кўрмоқдамиз. Биринчи навбатда савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, мудофаа соҳасига доир жуда муҳим ҳужжатлар тўплами [имзолаш учун] тайёрланган. Ушбу ташриф ўзаро муносабатларимиздаги стратегик босқич бўлади, деб ҳисоблаймиз», деган у.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йилда Россияга давлат ташрифи билан бориши ҳақида илк бор 2020 йилнинг декабрида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳамда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ўртасидаги музокараларда муҳокама қилинганди.

2021 йил август ойида президент матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи қолдирилмагани, фақат эпидемиологик вазият туфайли муддати аниқ бўлмай турганини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!