Россия Ташқи ишлар вазирлиги яқин вақт ичида Африка мамлакатларидан бирида элчихона очиш режасини маълум қилди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги яқин вақт ичида Африка мамлакатларидан бирида элчихона очиш режасини маълум қилди

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богдановнинг маълум қилишича, Россия томони яқин вақт ичида Ливиядаги элчихона фаолиятини қайта тиклашни режалаштирмоқда.

“Менимча, яқин келажакда элчихона очилади. Ҳозирда биз ташкилий масалаларни ҳал қилишимиз керак, чунки ҳозир ишлаш учун жой йўқ, бизга вақтинча қандайдир меҳмонхона керак”, — дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Шунингдек, у яқин орада Россиянинг ушбу мамлакатдаги элчиси тайинланишини қўшимча қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!