"Россия тажовузга қарши олдинроқ ҳаракат қилиб зарба берди" - Путин

"Россия тажовузга қарши олдинроқ ҳаракат қилиб зарба берди" - Путин

Россия тажовузга қарши олдинроқ ҳаракат қилиб зарба берди. Бу ягона тўғри қарор эди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Донбассда навбатдаги жазо операциясига, Россиянинг тарихий ерлари, жумладан, Қримга бостириб киришга тайёргарлик олиб борилган. Киев эҳтимолий ядро қуролига эга бўлиш ҳақида гапира бошлаган, НАТО эса Россияга ҳудудларига яқин ерларни фаол ўрганишни бошлаган. Шу тариқа, Россия учун таҳдид юзага келган.

“Биз ҳарбий инфратузилма қандай кенгайиб бораётгани, чет эллик юзлаб маслаҳатчилар қандай ишлашни бошлашгани, НАТО мамлакатларидан энг замонавий қурол-яроғ мунтазам етказиб берилаётгани кўрардик. Хавф кундан-кунга ортиб борарди. Россия тажовузга қарши олдинроқ ҳаракат қилиб зарба берди. Бу мажбурий, ўз вақтидаги ва ягона тўғри қарор эди, суверен, кучли ва мустақил мамлакатнинг қарори”, - деди Путин Москвадаги Ғалаба парадида нутқ сўзлаётиб.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!