Москва Суриянинг янги расмийлари билан ҳарбий базалардан кейинги фойдаланиш бўйича келишув тузишга яқин турибди. Бу ҳақда Bloomberg манбаларга таяниб ёзмоқда.
Тахминларга кўра, келишув Россияга Хмеймим авиабазаси ва Тартусдаги порт устидан назоратни таъминлайди.
Россиялик инсайдерлардан бирининг сўзларига кўра, Россия Мудофаа вазирлиги «Ҳаят Таҳрир аш-Шом» гуруҳи билан «норасмий келишув»га эришилган, бу эса Россия кучларининг Сурия базаларида қолишига имкон берган деб ҳисоблайди.
Бироқ, манбанинг таъкидлашича, якуний қарор мамлакатда давом этаётган беқарорлик туфайли ўзгариши мумкин.
9 декабрь куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков базаларни сақлаб қолиш ҳақида гапиришга ҳали эрта эканлигини таъкидлади.
🗣«Ҳар қандай ҳолатда ҳам буларнинг барчаси Сурияда ҳокимият тепасида бўладиганлар билан муҳокама қилинадиган мавзу. Ҳозир биз шундай ўзгаришлар даврини, ҳаддан ташқари беқарорликни кўрмоқдамиз. Шу боис, бу вақт талаб этади», - дея журналистлар саволига жавоб берди.
Қозоғистон Хитойдан Европага кетаётган 20 та юк машинасининг Россия чегарасида божхона блокадаси билан боғлиқ вазият туфайли РФга дипломатик нота юборди.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукмига мувофиқ К. Дусов (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.
Бундан олдин бир неча йил давомида Марказий разведка бошқармаси вирус табиий равишда ҳайвонлардан одамларга ўтганми ёки лабораториядан сизиб чиққанми ёки йўқлигини билиш учун етарли маълумотга эга эмаслигини айтган.