Россия Совет Иттифоқини тиклашга интиляптими?

Россия Совет Иттифоқини тиклашга интиляптими?

Россия Совет Иттифоқини қайтаришга интилмаяпти. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Россия таркибига янги ҳудудларни киритиш бўйича келишувлар имзоланиши маросимида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

“1991 йилда Беловежская Пушада оддий фуқароларнинг қизиқиши сўралмади ва улар ўз ватанидан маҳрум бўлди. Бу эса миллий фалокатга айланди. СССРнинг сўнгги раҳбарлари халқ иродасига зид равишда буюк мамлакатни вайрон қилди. Тан оламан, улар нима қилаётганларини ва бу қандай оқибатларга олиб келишини тўлиқ тушунмаган. Совет Иттифоқи йўқ. Ўтмишни қайтариб бўлмайди. Ҳа, Россияга ҳам бу керак эмас. Биз бунга интилмаяпмиз”, деди Путин.

Эслатиб ўтамиз, 23-27 сентябрь кунлари Украинанинг озод қилинган ҳудудларининг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича референдумлар бўлиб ўтган эди. Референдум натижаларига кўра ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42 %, Херсон вилоятида - 87,05 % ва Запорожье вилоятида - 93,11% аҳоли Россияга қўшилишни ёқлаб овоз берган.

МСКлар ҳисоботига кўра, умумхалқ референдумларида тўрт кун давомида ДХРда – 97,51 фоиз, ЛХРда – 92,6 фоиз, Запорожье вилоятида – 85,4 фоиз, Херсон вилоятида – 76,86 фоиз аҳоли сайловларда иштирок этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!