Россия сиёсий тахдидлардан хавфсираб, рунет устидан назоратни кучайтиради

Россия сиёсий тахдидлардан хавфсираб, рунет устидан назоратни кучайтиради

Россия сўнгги йилларда Интернет сегментини тартибга солиш бўйича сиёсий мухолифларнинг "агрессив" ҳаракатларига қарши барқарорликни оширишга қаратилган энг жиддий ислоҳотлардан бирини тайёрламоқда, дея хабар беради REUTERS ахборот агентлиги.

Ушбу мақсадлар учун, давлат, Россия трафикини трансчегаравий тутшмаларни алоқа опреаторлари ўртасида узатишни минималлаштиришни ва ўзларининг DNS -илдиз сервер инфратузилмасини яратишни истамоқда.

Россия депутатлари, Давлат Думасига алоқа тўғрисидаги қонунчиликка тузатишлар киритиб, буни Москвани хакерлар ҳужумларида айблаган АҚШ миллий киберхавфсизлик миллий стратегиясининг "агрессив харакетир"га жавоб деб атадилар.

"Ушбу шароитларда Россияда Интернетнинг узоқ муддатли ва барқарор ишлашини таъминлаш учун ҳимоя чоралари талаб қилинади", - дейилади тузатишлар киритилган ёзма ҳужжатда.

Уларнинг таклиф қилган қонун лойиҳаси биринчи марта 2014 йилда Алоқа ва оммваий коммуникация вазирлиги томонидан "рақамли машғулот” деган ном билан таклиф этилган бўлиб, унда бир нечта иштирокчиларнинг маълумотларига кўра, глобал интернетдан узилишга уриниш бўлганида, рунетнинг барқарорлигини текширади.

Қонун лойиҳасида узатиладиган трафик манбасини аниқлайдиган алоқа тармоқларида техник воситаларни ўрнатиш имкониятини кўзда тутади. Ҳужжатда қайд этилишича, улар кириш тақиқланган маълумотларнинг фақатгина тармоқ манзилини чегаралаб қолмай, балки трафик ўтишини тақиқлаш қобилиятига эга бўлиши керак.

Шунингдек, у трафикни йўналтириш қоидаларини белгилайди, уларга риоя этилишини назорат қилади ва россиялтк фойдаланувчилар ўзаро алмашинадиган маълумотни чет элда ўтказиш имкониятини минималлаштириш имкониятини яратади.

Ҳужжат, трансчегаравий алоқа линияларини ва трафикни алмашиш пунктларини аниқлайди ва "хавф туғилганда" мажбуран уларнинг эгаларига трафикни марказлаштирилган ҳолда бошқаришни таъминлаш имкониятини беради.

"Россия телекоммуникация операторларини хорижий интернет сервер илдизларига улаш имкони бўлмаган холатларда, Россия интернет-ресурсларининг иш фаолиятини таъминлаш имконини берадиган инфратузилма яратилади” –дейилмоқда ҳужжатда.

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгашининг, 2017 йил оҳирида бўлиб ўтган йиғилишидан кейин, Алоқа ва Ташқи ишлар вазирлигига БРИКС мамлакатларида алоҳида, мустақил DNS илдиз серверларини яратиш масаласи устида ишлаш вазифаси топширилган бўлиб, бу эса минтақада ўз Интернетини яратишга имкониятни беради.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасига кўра, ваколатли органлар ва телекоммуникация операторлари таҳдидларни аниқлаш ва Интернетдаги Россия сегментининг самарадорлигини тиклаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун мунтазам машғулотлар ўтказиб борадилар.

Manba: ufq.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!