Россия сабзавотлари мунтазам равишда Польша бозорларига олиб келинмоқда

Россия сабзавотлари мунтазам равишда Польша бозорларига олиб келинмоқда

Россия бодринг ва помидорлари Польшада санкцияларга қарамай бозорларда сотилади. Бу ҳақда Berliner Zeitung газетаси хабар бермоқда.

“Польшанинг Бронисзедаги улгуржи бозорига Россиядан мамлакатга арзон бодринг ва помидор олиб келадиган ўнлаб юк машиналари доимий равишда ташриф буюришади”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Россиядан бодрингнинг нархи 5 кг учун 55 злотий (11 евродан бир оз кўпроқ).

Газетанинг таъкидлашича, Европа кенгаши Россия маҳсулотлари билан мавжуд иқтисодий санкциялар доирасида савдо қилишга рухсат беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!