Россия Қуролли кучлари Ту-214Р разведка самолётини Украина ҳарбий обектларини очиш учун синовдан ўтказди

Россия Қуролли кучлари Ту-214Р разведка самолётини Украина ҳарбий обектларини очиш учун синовдан ўтказди

Россия Қуролли кучлари Ту-214Р разведка самолётини Украина ҳарбий обектларини очиш учун синовдан ўтказди, деб ёзади @rian_ru хабардор манбага таяниб.

Унинг сўзларига кўра, самолёт таъмирланиб, жанговар вазифани бажаришга киришган. Россияда радиотехника ва оптик разведка учун иккита бундай авиация тизими мавжуд.

“Ушбу ҳаво кемаси турли тоифадаги ҳарбий объэктлар, жумладан, радиолокацион стансиялар, қўмондонлик пунктлари, алоқа пунктлари, ҳарбий техника колонналари ва бошқаларни координаталари ва турларини аниқлаб, ердаги қўмондонлик пунктларига тезкорлик билан узатишга қодир”, — дея тушунтирди агентлик суҳбатдоши.

Ушбу самолётлардан камида биттаси Суриядаги махсус операцияда иштирок этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!