Росселхознадзор Қозоғистондан бир неча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, буғдой, ясмиқ ва зиғир уруғларини олиб киришга вақтинчалик тақиқ жорий қилди. Ушбу товарларнинг Россия ҳудуди орқали транзитига рухсат берилган, бироқ бунинг учун якуний манзил ва донни вагонлардан тўғридан-тўғри кема стендларига ўтказиб юбориш учун фитосанитария сертификатини расмийлаштириш зарур, деб хабар беради eldala.kz.
Шу билан бирга, Қозоғистондан помидор, қалампир, кунгабоқар уруғлари ва полиз экинларини ҳатто транзит учун ҳам етказиб бериш бутунлай тақиқланган.
Бир кун аввал Мажлис депутатлари Россия Федерациясининг бундай чораси 25 миллион тонна ғаллага зарар етказиши мумкинлигини айтиб, халқаро шартномаларнинг бузилишига ишора қилган эди. Парламент аъзолари ушбу масала юзасидан ҳукуматга бир қатор таклифлар билан сўров юборди.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Сурияда Башар Асад режими қулаганидан тўрт кун ўтиб, Дамашқни ўз назоратига олган мухолифат кучлари мамлакатда узоқ вақтдан бери оммавий ишлаб чиқарилган гиёҳванд модда - Каптагоннинг катта захираларини фош этди.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.