Россия олтинига нисбатан чеклов ўрнатилиши мумкин

Россия олтинига нисбатан чеклов ўрнатилиши мумкин

Европа Иттифоқи етакчиларининг 23-24 июнь кунлари бўлиб ўтадиган саммитида, жумладан, Россия олтинига нисбатан чеклов жорий этиш масаласи ҳам муҳокама қилиниши кутилмоқда.

"Reuters" хабарида анжуман доирасида, шунингдек, Скандинавия ва Шарқий Европа давлатлари томонидан навбатдаги санкция пакети эълон қилиниши белгилангани, Дания бошқа тармоқлар қатори Россия олтини экспортига нисбатан чекловни узайтириш тарафдори экани келтирилади.

Қўшимча қилинишича, 2021 йил Россия 17,4 миллиард долларлик 302 тоннадан зиёд олтин экспорт қилган.

Қимматбаҳо метал бозорининг йирик воситачилари бўлган Россиянинг бир қатор банклари санкция остида қолгач, олтин қазиб олувчи компаниялар ташқи бозорга тўғридан-тўғри чиқишга ҳаракат қила бошлади. Ҳозир БАА, Туркия, Хитой ва Қозоғистон Россия олтинига асосий харидор ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!