Россия МДҲ давлатлари билан шахсий маълумот алмашади

Россия МДҲ давлатлари билан шахсий маълумот алмашади

Россия Давлат Думаси МДҲ давлатлари билан шахсий маълумот алмашиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди.

Ушбу шартномага қўшилган давлатлар, ўзаро фуқаролик бор/йўқлиги, судланганлик, кўчмас мулк ва бошқа маълумотлар билан алмашиш ҳуқуқига эга бўлади.

Шартномага кўра, бир давлатнинг ваколатли органи юборган сўровномага иккинчи давлат икки ой ичида жавоб бериши керак.

Сўровнома олган давлат, ушбу маълумот унинг суверенитетига, хавфсизлигига зарар етказади ёки шахсни диний, миллий белгисига кўра таъқиб қилади деб ҳисоблаган тақдирда – сўровномага жавоб бермаслик ҳуқуқига эга.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!