Россия май ойида Ҳиндистонга иккинчи йирик нефть етказиб берувчига айланди

Россия май ойида Ҳиндистонга иккинчи йирик нефть етказиб берувчига айланди

Ва Саудия Арабистонини учинчи ўринга туширди, деб хабар бермоқда Reuters.

Май ойида Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш заводлари кунига ўртача 819 минг баррель Россия нефтини қабул қилди. Бу тарихдаги энг юқори кўрсаткичдир, дейди агентлик. Таққослаш учун, апрель ойида Ҳиндистондаги нефтни қайта ишлаш заводлари кунига ўртача 277 минг баррель Россия нефтини қабул қилган.

Россиянинг Украинага бостириб кириши ва у туфайли жорий этилган санкциялардан олдин, Ҳиндистон транспорти қимматлиги туфайли Россия нефтини катта ҳажмда харид қилмаган. Бироқ, энди Россия нефтни сезиларли чегирма билан сотмоқда, бу эса Ҳиндистон учун харидларни янада жозибадор қилади, деб ёзади Reuters.

Ироқ май ойида Ҳиндистонга нефть экспорт қилувчи давлатлар рўйхатида ҳамон биринчи ўринни эгаллаб турибди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!