Россия Марказий Банки айрим чекловларни яна ярим йилга узайтирди

Россия Марказий Банки айрим чекловларни яна ярим йилга узайтирди

Чекловлар 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 31 мартгача амал қилади. Унга кўра, Россияга "дўстона муносабатдаги мамлакатлар" фуқаролари бир ой ичида хорижий банклардаги исталган ҳисоб рақамларига 1 миллион AҚШ долларигача бўлган маблағни пул ўтказмалари тизимлари орқали – 10 минг AҚШ долларидан (ёки бошқа хорижий валютадаги эквивалентида) ўтказишлари мумкин бўлади.

Ўтказмалар суммалари банк операция бўйича кўрсатма олган кундаги хорижий валюталарнинг рублга нисбатан расмий курси бўйича аниқланади.

Бундан ташқари, Россияда ишлайдиган норезидент шахслар иш ҳақи миқдорида чет элга пул ўтказиш ҳуқуқига эга. Жисмоний шахслар учун – Россияда ишламайдиган мамлакатларнинг норезидентлари, шунингдек, бундай мамлакатларнинг юридик шахслари учун пул маблағларини чет элга ўтказишни тақиқлаш сақланиб қолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!