Россия Марказий банк раҳбари ставкани пасайтирмоқчи эмас

Россия Марказий банк раҳбари ставкани пасайтирмоқчи эмас

Россия ҳукумати Марказий банкни пул-кредит сиёсатини юмшатишга ва янада оптимистик иқтисодий прогнозларга эришишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги масала муҳокамасидан хабардор манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Нашрнинг қайд этишича, регуляторнинг 2023 йил 10 февралдаги йиғилиши фонида ҳукумат жорий йилда Марказий банкдан асосий ставкани пасайтириш бўйича аниқроқ сигнал беришини кутмоқда. Бироқ Марказий банк раҳбари Элвира Набиуллина инфляциянинг ўсишидан қўрқиб, ставкани пасайтирмоқчи эмас.

Агентликнинг қўшимча қилишича, Марказий банк асосий ставканинг пасайиши таъсири вақтинчалик бўлади ва инфляция қисқа муддатга пасаяди, деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, беқарорлик шароитида аниқроқ башорат қилиш мумкин эмас.

Bloomberg манбаларининг таъкидлашича, Россия банки иқтисодий прогнозларни яхшилашга рози ва ҳукумат бу қарорни ижобий баҳолайди. Яъни, Марказий банк ўз сиёсатини юмшатишга ҳаракат қилиши мумкин.

6 февраль куни Bloomberg ва таҳлилчиларнинг консенсус прогнози 10 февралдаги йиғилишида Россия Марказий банки директорлар кенгаши асосий ставкани 7,5 фоиз даражасида қолдиришини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!