Москва Франция президенти Эммануэль Макроннинг АҚШнинг Украина можароси бўйича позицияси ҳақидаги баёнотларини тасдиқловчи ҳеч қандай расмий маълумот олмаганини билдирди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Песковнинг сўзларига кўра, ҳозирча Вашингтон томонидан Макроннинг фикрларини тасдиқлайдиган ҳеч қандай расмий баёнот янграмаган.
«Президент Макроннинг баёнотларига баҳо бериш қийин. Менимча, президент Макрон ҳеч қандай тарзда ўзини Вашингтоннинг адвокати ёки матбуот котиби сифатида кўрсата олмайди. Аммо биз ҳозирча АҚШдан буни тасдиқловчи бирон бир баёнот эшитмадик», — деди Дмитрий Песков брифингда.
Песковнинг қўшимча қилишича, АҚШ бошиданоқ «мутлақ бетараф» мавқеда бўлмаган, чунки у Украинага қурол етказиб бермоқда. Шу билан бирга, у Россия томони Вашингтоннинг тинчлик жараёни ва музокараларни илгари суришга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаётганини таъкидлади.
25 июнь куни Эммануэль Макрон АҚШ биринчи марта Украина можаросида воситачи эмас, балки Украинанинг бевосита ҳамкори сифатида ўзини тан олган ҳужжатни маъқуллаганини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, «Катта еттилик» саммитида имзоланган ҳужжатлар америкаликлар ва европаликлар ўртасидаги янгиланган яқинлашувни англатади.
Самарқанднинг “Динамо” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов бўйича келиб тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг ЖЧ-2026 1/16 финалидан ўрин олган Босния ва Герцеговинага (2:0) қарши баҳсдаги қизил карточкаси учун берилган бир ўйинлик дисквалификациясини вақтинча тўхтатди.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Мўжтаба Хоманаий АҚШ ва Исроилдан Али Хоманаий ҳамда бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди.
Исроиллик кўчманчилар томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг Ал-Халил (Хеврон) ва Наблус ҳудудларида уюштирилган ҳужумлар оқибатида етти нафар фаластинлик жароҳат олди. Жабрланганлар орасида икки нафар бола, тўрт нафар аёл ва бир кекса эркак бор.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Украинага Россия инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш учун босим ўтказишга тайёрми ёки йўқми, деган саволга Оқ уй жавоб бериши кераклигини билдирди.
2026 йил 7 июль куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулованинг Ўзбекистон Республикасига амалга оширган хизмат сафари доирасида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзозхон Каримова билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко музокаралар якунлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот бердилар.