Россия Литвага ультиматум қўйди

Россия Литвага ультиматум қўйди

Россия Ташқи Ишлар Вазирлиги Литва Калининградга юк транзитини тикламаса, жавоб чоралари билан таҳдид қилди.

Агар Литва яқин келажакда Калининградга юк транзитини тикламаса, Россия Федерацияси ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун чоралар кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади, деди Россия ТИВ.

Вазирлик маълумотларига кўра, 20 июнь куни Россия Ташқи Ишлар Вазирлиги Литванинг вақтинчалик ишлар вакили Виржиния Умбрасенени чақиртирди.

“Биз шу муносабат билан агар яқин келажакда Калининград вилояти ва Россия Федерациясининг қолган ҳудуди ўртасида Литва орқали юк транзити тўлиқ тикланмаса, Россия ўз миллий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш ҳуқуқини сақлаб қолишини билдирдик" - дейилади департамент сайти баёнотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!