Россия клуби ўзбекистонлик футболчи трансферини эълон қилди (ВИДЕО)

Россия клуби ўзбекистонлик футболчи трансферини эълон қилди (ВИДЕО)

Россиянинг «Уфа» футбол клуби расмий сайти орқали Ўзбекистон миллий жамоасининг 19 ёшли яримҳимоячиси Остон Ўрунов билан узоқ йиллик шартнома имзолаганлигини эълон қилди.

«Остон Ўрунов «Пахтакор» футбол мактаби тарбияланувчиси саналиб, 2017 йилда «Навбаҳор» сафига ўтган. Икки йил давомида 51 ўйинда 3та гол урган футболчи 2019 йилнинг июл ойида Тошкентнинг «Локомотив» жамоасига келган. Остон икки йил аввал - 2018 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган» - дейилади уфаликлар клуби расмий сайтида.

Маълумот учун, ҳамюртимиз қарийб икки ҳафта давомида Россия Премьер-лигаси жамоасининг Кипрда ўтказган ўқув-машғулот йиғинида қатнашган эди.

Ўз навбатида Остон Ўрунов клубнинг твиттердаги расмий саҳифаси орқали мухлисларга салом йўллаган:

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!