Россия Исроилнинг Суриядаги ҳаво ҳужумларини қоралади

Россия Исроилнинг Суриядаги ҳаво ҳужумларини қоралади

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Исроилнинг Сурия ҳудудига ҳаво ҳужумларини қатъиян қабул қилиб бўлмас деб атади.

"Исроилнинг САР ҳудудига зарбаларини давом эттиришни қатъиян қабул қилиб бўлмайди. Биз Сурия суверенитети ва халқаро ҳуқуқнинг асосий меъёрларини бузувчи бундай масъулиятсиз ҳаракатларни кескин қоралаймиз ва уларни сўзсиз тўхтатишни талаб қиламиз", - деди Захарова Россия Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтидаги изоҳида.

2 июль куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия Араб Республикасининг Тартус провинсиясидаги нишонларни бир неча ракета билан ўққа тутди. Олинган маълумотларга кўра, ҳаво ҳужуми натижасида икки тинч фуқаро жароҳатланган. Фуқаролик инфратузилмасига жиддий зарар етказилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!