Россия ҳукумати бандитлик ва наркотик моддалар контрабандаси учун судланганларни ҳарбий хизматга жалб қилмоқчи

Россия ҳукумати бандитлик ва наркотик моддалар контрабандаси учун судланганларни ҳарбий хизматга жалб қилмоқчи


Мамлакат ҳукумати Давлат думасига тегишли қонун лойиҳасини киритди. У сафарбарлик, ҳарбий ҳолат ва уруш даврида Жиноят кодексининг айбланувчилар ва судланувчиларига Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи моддалар рўйхатини кенгайтиришни назарда тутади.

Хусусан, бандитлик, уюшган жиноий гуруҳ тузиш, наркотик моддалар ёки нақд пул контрабандаси, ядровий ва радиоактив материалларни ноқонуний олиш ва сақлаш, шунингдек, уларни ўғирлаш ёки товламачилик йўли билан эгаллаш каби жиноятлар бўйича айбланаётган ёки судланганларга шартнома тузишга рухсат бериш таклиф қилинмоқда.

Қонун лойиҳасига илова қилинган тушунтириш хатида айтилишича, лойиҳанинг қабул қилиниши "салбий ижтимоий-иқтисодий, молиявий ва бошқа оқибатларга олиб келмайди" ҳамда "давлат дастурлари мақсадларига эришишга салбий таъсир кўрсатмайди".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар