"Россия ҳужум қилганида Украина НАТО кўмагига суяна оладими?"

"Россия ҳужум қилганида Украина НАТО кўмагига суяна оладими?"

"РИА Новости"нинг ёзишича, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг журналистларнинг “Россия томонидан яққол ҳужум содир этилганда Украина НАТО кўмагига суяна оладими?” қабилидаги саволига аниқ жавоб беришдан қочган.

ЎзАнинг маълум қилишича, НАТО бош котиби саволга мужмал тарзда иттифоқчилар Украинани сиёсий қўллаб-қувватлаши, мамлакат Қуролли Кучларини модернизациялаш ва мустаҳкамлашга кўмак бериши мумкинлигини айтган.

Жорий йилнинг 4-5 декабрь кунлари НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари иштирокида ўтказиладиган кенгаш мажлисида “Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш тўғрисида”ги шартномага амал қилиш масалалари ва Керч бўғози воқеалари муҳокама этилиши кутилмоқда. Бош котибнинг қайд этишича, иттифоқчилар Россияни Украина кемаларини озод қилишга чақиради.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 ноябрида Россия Федерал хавфсизлик хизмати чегара бошқармаси Керч бўғозида Украина ҳарбий-денгиз кучларига қарашли учта кема – “Бердянск” ва “Никополь” катерларини, шунингдек, “Яна Капу” буксирини чегарани бузиш айби билан қўлга олганди. Россия томони украин ҳарбий хизматчиларини чегарани бузишда, тўхташ тўғрисидаги талабга бўйсунмаганлик ва хавфли манёврларни олиб боришда айблаш билан бирга, ҳодисани иғвогарлик деб атади. Бунга жавобан расмий Киев мамлакатнинг қатор минтақаларида 30 кунга ҳарбий ҳолат жорий этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!