Россия ҳарбийлари Илон Маскнинг Starlink терминалларини ноқонуний равишда олишмоқда - бу уларга Украинани янада самаралироқ эгаллашга ёрдам беради.
Россия армияси ҳужумлар пайтида мувофиқлаштиришни яхшилаш, дрон ва артиллерия зарбалари самарадорлигини ошириш учун ноқонуний равишда олинган Starlink алоқа терминалларидан оммавий равишда фойдаланишни бошлади - илгари Украинанинг асосий афзалликларидан бири бўлган технологиялардан мисли кўрилмаган фойдаланиш имкониятига эга бўлиш.
Донецк вилоятидаги турли бўлинмалардан олти нафар украиналик аскар ва зобитнинг The Washington Post газетасига айтишича, Россия ўз кучларини янада жипслаштириб, ҳужумлар сони ва аниқлигини ошириб, технологик бўшлиқни ёпган.
Қонуний жиҳатдан Москва уларни сотиб олиш ҳуқуқига эга эмас, бироқ рус терминалларини фронтга етказиб берувчи қора бозор ўсиб бормоқда, дея қайд этади нашр.
Буларнинг барчаси Украинанинг Starlink компаниясига эгалик қилувчи SpaceX раҳбари Илон Маскни танқид қилишига сабаб бўлмоқда. Украина ҳарбийлари тадбиркорни технологиядан ноқонуний фойдаланишни тўхтатиш учун етарли чоралар кўрмаётгани учун тўғридан-тўғри танқид қилиб, Маск Россияга хайрихоҳлигини иддао қилди.
АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котибининг The Washington Post'га айтишича, АҚШ ва Украина SpaceX билан ҳамкорликда «Россия томонидан босиб олинган Украина ҳудудида Starlink терминалларидан ноқонуний фойдаланишининг олдини олиш» учун ишламоқда.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Тожикистоннинг Суғд вилояти Конибодом туманида 8 декабр куни бир оиланинг олти аъзоси — эр-хотин ва уларнинг тўрт нафар фарзанди қотиллик қурбонига айланди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Башар ал-Ассад ва унинг оиласига сиёсий бошпана бериш қарорини Россия президенти Владимир Путин қабул қилди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий ПесковБир кун аввал ТАСС Кремлдаги манбага таяниб . Суриянинг собиқ президенти ва унинг оила аъзолари Москвага етиб келгани ҳақида хабар берган эди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлга хорижга чиқиш тақиқланди. Бу ҳақда душанба куни бўлиб ўтган парламент эшитувида мамлакат адлия вазирлиги вакили маълум қилди, дея Reuters хабар берди.
Қашқадарё вилояти Қарши туманида маст эркак уйида хотини билан жанжаллашиб қолган ва уни қўрқитиб қўйиш мақсадида уйида турган ов милтиғини олиб чиқиб, ундан қочиб кетаётган хотини томонга – ерга ўқ узади.