Россия ҳарбий қурувчилари Мариупольда янги микрорайон қурмоқда

Россия ҳарбий қурувчилари Мариупольда янги микрорайон қурмоқда

Умумий майдони 100 минг метр квадратдан ортиқ бўлган янги кўп хонадонли уйлар 1 октябрга қадар қуриб битказилади. Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Ивановнинг таъкидлашича, қурилиш бу билан чекланиб қолмайди:

“Келгусида яна кўп ишларни режалаштирганмиз. Бу ерда янги, замонавий квартал бўлади. Болалар боғчалари, мактаблар билан таъминланган, ҳатто муз майдони ва бассейн қуришни режалаштирганмиз. Буларнинг барчаси шаҳарликларнинг фойдаланишида бўлади.

Бундан ташқари, Луганск аҳолиси учун қурилган тиббиёт маркази ноябрь ойида иш бошлайди. Шифохона замонавий жиҳозлар билан жиҳозланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!