Россия гипертовушли ракеталарнинг янги авлодини яратди

Россия гипертовушли ракеталарнинг янги авлодини яратди

Россия янги авлод гипертовушли ракеталарни яратмоқда. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Юрий Борисов Интерфаксга берган интервюсида маълум қилди.

Қайд этилишича, ракеталар самолётлар, кемалар, сув ости кемалари, ердаги қурилмалар учун мўлжалланган.

Янги қуролларнинг биринчи намуналари аллақачон ТТу-22М3М стратегик бомбардимончи самолётида синовдан ўтказилмоқда ва тез орада жанговар навбатчиликка ўтади.

“Ўз хусусиятларига кўра, улар етакчи давлатларнинг мавжуд ва келажакдаги ривожланишидан ўзиб кетади”, — деди Россия Федерацияси ҳукумати раисининг ўринбосари.

У яна бир бор Россияда аниқ бошқариладиган ракеталар ва ўқ-дорилар, жумладан, гипертовушли ракеталар етарли даражада таъминланганлигини эслатди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!