Россия фуқаролигини олмоқчи бўлган ўзбеклар қасамёд қилишди

Россия фуқаролигини олмоқчи бўлган ўзбеклар қасамёд қилишди

 Тамбов вилоятида 13 та мигрант Россия фуқаролигини олиш учун қасамёд қилган.

"Вести" хабарига кўра, улар Ўзбекистон, Тожикистон, Украина, Грузия ва Арманистондан келишган.

Қасамёд қилганлар Россияга содиқ бўлишга, унинг маданияти ва анъаналарини ҳурмат қилишга онт ичишган. Тез орада улар фуқаролик учун ариза ёзишади.

Йил бошидан бери Тамбов вилоятининг ўзида 2327 мигрант Россия фуқаролигини олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!