Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири ўринбосари Ўзбекистонда

Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири ўринбосари Ўзбекистонда

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг фан ва таълим бўйича таркибий комисияси ҳамраиси М.Боровская жорий йил 9 сентябрь куни Ўзбекистонга келди.Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг фан ва таълим бўйича таркибий комисияси ҳамраиси М.Боровская жорий йил 9 сентябрь куни Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда aniq.uz нашрига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф доирасида М.Боровская раҳбарлигидаги делегация бугун, 9 сентябрь куни «МИСиС» Миллий технологик тадқиқотлар университетининг Олмалиқ филиалида бўлди. Меҳмонлар филиалнинг ўқув ва илмий тадқиқот фаолияти, талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Ўқув лабораториялари, ўқув хоналари делегация аъзоларида яхши таассурот  қолдирди. Талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан бўлган мулоқот чоғида ўқув жараёни самарадорлигини янда ошириш, ўқув лабораториялари, ахборот кутубхоналарини янада бойитиш хусусида фикр алмашилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бораётганлиги алоҳида қайд этилди.

Эртага, 10 сентябрь куни Олий ва ўрта масхус таълим вазири И.Маджидов ва Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири ўринбосари М.Боровская иштирокида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссияси фан ва таълим бўйича таркибий комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!