Россия фақат уч ёки тўрт марта юқори даражадаги кучли ҳужум амалга ошириш имкониятига эга

Россия фақат уч ёки тўрт марта юқори даражадаги кучли ҳужум амалга ошириш имкониятига эга

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Олексий Данилов Россияда яна уч ёки тўрт марта йирик масштабдаги ҳужумлар амалга ошириш учун етарли ракеталар мавжудлигини тахмин қилди, деб ёзади УНИАН.

Россия энергетика инфратузилмасини нишонга олган бир неча қатор йирик ракета ҳужумларини амалга оширди. Қиш олдидан юз минглаб аҳоли иссиқлик ва электр энергиясисиз қолди. Россия президенти кеча буни Қрим кўпригига берилган зарбаларга жавоб деб атади.

Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ракеталарнинг 75–90 фоизини уриб туширганини таъкидлади. Россия Мудофаа вазирлиги барча ракеталар нишонга урилганини даъво қилмоқда.

Даниловнинг таъкидлашича, Россияда ракета қуроллари сони тез суръатлар билан камайиб бормоқда, шу сабабли мамлакат ҳукумати дунё бўйлаб қўшимча таъминот қидиришга мажбур. Москва ракеталар тақчиллигини рад этди ва Украинани оммавий ўққа тутишни тўхтатиш режасини эълон қилмади.

Данилов, шунингдек, Эрон баллистик ракеталарни Россияга топширгани ҳақидаги маълумотлар ҳали тасдиқланмаганини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!